Каталониянинг «Барселона» клуби футболчиларининг натижалари ,билан танишинг.
Дарвозабон:
1. Клаудио Браво (23 ўйин – (-13 гол))
Умумий: 23 ўйин – (-13 гол)
Ушбу мавсумда ла Лигада «Барса» дарвозасини фақатгина Браво қўриқламоқда. У 23 та учрашувда ўз дарвозасидан 13 та тўп олиб чиқди ва бу борада Браво чемпионатда энг яхши натижага эга.
Ҳимоячилар
2. Хорди Алба (19-1+2)
3. Дани Алвес (17-0+2)
4. Херард Пике (16-3+1)
5. Жереми Мате (16-0)
6. Бартра (8-0+2)
7. Адриано Корреа (8-0+1)
8. Мартин Мантойя (5-0)
9. Дуглас (1-0)
Умумий: 94 – 4 + 8
Луис Энрике ҳозирча 8 нафар ҳимоячининг хизматларидан фойдаланган. Улар орасида энг кўп майдонга тушгани Алба ҳисобланади. Хордининг ҳисобида 19 та учрашув мавжуд. «Барса»да орқа чизиқ вакиллари 4 та гол уришган ва уларнинг 3 таси Пикега тегишли. Голли узатмаларни амалга оширишда эса Алба ва Алвес ўз амплуадошлари орасида етакчилик қилишяпти.
Ярим ҳимоячилар
10. Серхио Бускетс (22-1+2)
11. Иван Ракитич (20-3+4)
12. Хави (17-1+4)
13. Хавер Маскерано (17-0)
14. Андрес Инеста (14-0)
15. Рафиня (12-1)
16. Серхио Роберто (7-0)
Умумий: 109 – 6 + 11
«Барселона» сафида ушбу мавсумда 7 та ярим ҳимоячи майдонга тушган. Бускетс ўрта чизиқ вакиллари орасида энг кўп ўйин ўтказган. Гол уришда ва голли узатмаларни амалга оширишда жамоанинг хорватиялик футболчиси Ракитич етакчилик қилмоқда. Инеста ва Маскерано ҳисобида на гол ва на голли пас йўқлиги бироз ажабланарли.
Ҳужумчилар
17. Лионел Месси (23-26+13)
18. Педро (22-5+3)
19. Неймар (20-17+4)
20. Луис Суарес (14-4+8)
21. Мунир Ал Ҳаддади (10-1+1)
22. Сандро Рамирес (7-2)
Умумий: 96 – 55 + 31
Каталонияликлар бугунги кундаги энг кучли ҳужум чизиғига эгалар. Месси – Неймар – Суарес каби триога эга бўлишни ҳар қандай жамоа хавас қилса керак. «Барселона»да ҳужумчилар орасида майдонга тушиш, гол уриш ва голли пас беришда ҳам Месси етакчилик қилмоқда. Бундан бошқача натижа бўлиши мумкин ҳам эмасда!
Қизиқарли фактлар
1. Ушбу мавсумда Энрике ҳозирча 22 та футболчи хизматидан фойдаланган.
2. 22 ўйинчининг 12 таси ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган. Эътиборли жиҳатида «Реал»да ҳам худди шундай натижа!
3. 13 нафар футболчи голли пас беришга улгурган. Бу борада ҳам «Барса» ва «Реал» бир хил кўрсаткичга эга.
4. Ҳам гол уриб, ҳам голли узатмани амалга оширганлар эса 10 тани ташкил қилмоқда.
5. «Барса»нинг 65 голининг 6 %и ҳимоячилар, 9 %и ярим ҳимоячилар ва 85 %и ҳужумчилар ҳисобига тўғри келади.
6. Жамоанинг 50 та голли узатмасининг 16 %и ҳимоячилар, 22 %и ярим ҳимоячилар ва 62 %и ҳужумчилар ҳисобига тўғри келади.
7. Лионел Месси ва Клаудио Браво барча учрашувларда майдонга тушишган.
8. Ҳимоячи Дугласга эса фақатгина битта ўйинда иштирок этиш бахти насиб этган.