“Барселона” жамоаси “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Андер Эррерага қизиқиш билдираётгани ҳақида The Mirror нашри хабар бермоқда.
“Каталонияликлар” яқин орада жамоани тарк этиши мумкин бўлган Хави ўрнига Эррера номзодини кўриб чиқишмоқда. Ушбу трансфер фақатгина 2016 йилнинг бошида, яъни, “Барселона”нинг ФИФА томонидан белгиланган жазо муддати тугаганидан сўнг амалга ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли испаниялик футболчи ўтган йилнинг ёзида “манкунианликлар” сафига келиб қўшилганди. Шу вақтгача Луи ван Гал ярим ҳимоячига асосий таркибдан жой ажратмаган.
|