"Барселона" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погбани харид қилишга яқин турибди.
Хабарларга кўра, футболчининг агенти Мино Райола Барселонада Каталония клуби билан музокара ўтказди. Погбанинг ўзи ҳам "Барселона"га ўтмоқчи. Кўк-анорранглилар ёзги трансфер ойнасида Погбани сотиб олиши мумкин.
Айни дамда "Барселона"да ФИФАнинг чекловлари мавжуд ва улар сотиб олган футболчи 2016 йилгача Каталония клуби сафида майдонга туша олмайди.