Бош саҳифа » 2015»Июнь»30 » «Барселона» ва «Ювентус» Милан шаҳрида Погба бўйича музокара ўтказади
06:51
«Барселона» ва «Ювентус» Милан шаҳрида Погба бўйича музокара ўтказади
"Барселона" спорт директори Ариедо Брайда ва "Ювентус" вакили Жузеппе Маротта Милан шаҳрида учрашиб, кечки овқат устида Поль Погба борасида музокара ўтказади.
Италия матбуотининг хабар беришича, ҳар икки мутасадди ҳам келишувга эришиш ниятида. Каталонияликлар 22 ёшли футболчини қўлга киритиш учун барча шартга рози бўлмоқчилар. Шу билан бирга Погба 2016 йилнинг июнига қадар "Ювентус"да қолади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" клуби икки трансфер мавсумига футболчиларни сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.