“Барселона” ҳимоячиси Дани Алвеш шартномани узайтириш бўйича клубнинг якуний таклифини рад этди. Бу ҳақида sports.ru Cadena Ser радиостанцияси хабарига таяниб маълум қилган.
32 ёшли бразилиялик мавсум якунлангач жамоадан кетмоқчи.
Қайд этилишича, Алвеш 26 май куни (сешанба) матбуот-анжуманида иштирок этади ва “Барселона”дан кетаётганини расман эълон қилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда тажрибали ҳимоячига “ПСЖ” ва “Манчестер Сити” клублари қизиқиш билдирмоқда.