Бош саҳифа » 2015»Февраль»19 » Эдинсон Кавани: Луис Суарес «Барселона»да кўп нарсага эришади
13:30
Эдинсон Кавани: Луис Суарес «Барселона»да кўп нарсага эришади
«ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани «Барселона» футболчиси Луис Суарес ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.
"Суарес «Барселона»да «Ливерпул»даги каби вазифани бажармайди. У янги услубга мослашиши бироз қийин бўлиши турган гап.
Суарес жамоа манфаати йўлида кўп меҳнат қилмоқда, аммо «Барселона» тоза ҳужумчилар билан ўйнашга кўп ҳам кўникмаган. Шундай бўлсада, Луиснинг иқтидорини инобатга олсак, у «Барселона»да кўп муваффақиятларга эриша олади", - дейди Кавани.