"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Андреас Иньеста умумий гуруҳга қайтди ва Испания чемпионати доирасидаги "Малага"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олиши маълум бўлди.
Футболчи "Леванте" билан ўйиндан олдин шамоллаб қолган эди. У бугунги машғулотларда тўлиқ иштирок этган.