"Барселона" клуби собиқ сардори Карлес Пуйол машғулотлар вақтида Лионель Мессини тўхтатиб қолишнинг имкониятини топа олмаганини тан олди. Каталонияликларнинг собиқ ҳимоячиси 2014 йилда фаолиятини якунлаган эди.
"Биз машғулотлар вақтида бир биримизга қарши ўйнаганимизда ўзимча: "Кўрамиз, уни тўхтата олармиканман", дер эдим. Менга уни тўхтата олмаслигим жуда алам қиларди.
Гвардиола мени огоҳлантириб қўйган ва Мессини жароҳатлаб қўймаслигимни сўрарди. Мен эса: "агар бирор ёмон иш бўлишини истамасанг, яхшиси машғулотни тўхтатганинг маъқул", дея жавоб қайтарардим. Мессини тўхтатиш учун қилиб кўрмаган ишим қолмади, аммо у ҳар сафар мени алдаб ўтиб кетиб қоларди.
Мен кўрган футболчилар ичида Месси бир бош баланд туради. У бошқа сайёрадан келган. Лионель ҳозирда тўрт йил олдингидан ҳам анча кучайган. У ўйинни яхшироқ ўқий бошлаган. Уни тўхтатиб бўлмайди", - дейди Пуйоль.