“Барселона” ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес ва ҳимоячи Томас Вермален "Депортиво"га қарши Примеро баҳсида илк дақиқалардан майдонга тушади. Бу ҳақида ўйин олди матбуот-анжуманида каталонияликлар устози Луис Энрике айтиб ўтди.
"Ушбу ўйин финалдан олдин биз учун ажойиб тайёргарлик вазифасини бажариб бериши керак”, - дея euro-football.ru Football Espana нашрига таяниб Энрикенинг фикрларини келтиради.