“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар Лигасида “Манчестер Сити”га қарши учрашувдан олдин бўлиб ўтиши керак бўлган “Малага”га қарши баҳс борасида айрим фикрларини билдирди.
- Чемпионлар лигасида бизни жуда қийин ўйин кутмоқда. “Манчестер Сити” ўтган йилга қараганда, янада кучли даражага чиқишга эришган. Шу боисдан бу ўйинда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Тайёргарлики шунга яраша олиб борганимиз мақсадга мувофиқ бўларди.
Лекин олдинда бизни яна бир синов кутмоқда. “Малага”га қарши ўйин борлигини унутмайлик, - дейди Месси.
|