Нью-Йоркдаги мадам Тюссо музейида “Барселона” футбол клуби ва Аргентина терма жамоасининг ҳужумчиси Лионел Мессининг мумдан ишланган ҳайкали томошага қўйилди, бу ҳақида Kun.uz El Mundo Deportivo нашрига таяниб хабар бермоқда.
Футболчининг ҳайкалини яратиш устида 4 ой иш олиб борилди. Футболчининг қиёфасини гавдалантириш учун унинг суратлари ва видеоёзувлардан фойдаланилди. Мессининг мум ҳайкали Аргентина терма жамоасининг кийимида тасвирланган.