Мадриднинг "Реал" клуби "Порту" жамоаси ҳимоячиси Данилони ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес лиссабонликлар раҳбарияти билан музокараларга киришганлиги ҳақида хабарлар ҳам пайдо бўла бошлади.
Marca тарқатган хабарга кўра, бу трансфернинг амалга ошишига Неймар халақит беришга ҳаракат қилаётир. Шунингдек, футболчига Данилога "Барселона"нинг трансфер чеклови тугагунга қадар кутишини уқтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчилар 2010-2012 йилларда бирга "Сантос" шарафини ҳимоя қилган.
|