Испания чемпионати 32-турида турнир жадвали етакчиси "Барселона" ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Луис Суарес рақибнинг хатосидан унумли фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди ва томонлар биринчи бўлимни шу ҳисоб билан якунлашди.
Иккинчи бўлимда ҳам кичик устунликка эга бўлган мезбонлар ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Мессининг голи эвазига орадаги фарқни оширди.
"Барселона" – "Валенсия" - 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: Суарес 1, 90+3 Месси.
"Барселона": Браво, Дани Алвес, Пике, Матье, Адриано (Ракитич, 46), Хави (Роберто, 80), Маскерано, Бускетс, Неймар, Месси, Суарес (Педро, 65).
"Валенсия": Диего Алвес, Барраган, Мустафи, Отаменди, Орбан (Гайя, 46), Парехо, Фуэго, Гомеш, Фегули (Канселу, 67), Родриго, Алькасер (Негредо, 74).
Огоҳлантиришлар: Адриано (27), Фуэго (28), Орбан (35), Маскерано (54), Отаменди (66), Ракитич (77), Мустафи (79), Браво (90).
|